19.02.2020
Келаётган мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси ўз сафига икки нафар футболчини расман қўшиб олди.
Жамоамиз кўригида бўлиб турган Дидье Дрогбанинг ватандоши бўлмиш Якуба Бамба , энди расман “шунқор”га айланди. Қўқонликлар раҳбарияти Кот-д’Ивуарлик футболчи билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи , Якуба Бамба жамоамиз сафида 91-рақамда майдонга тушадиган бўлди.
Шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган Сардор Азимов ҳам келаётган мавсумни Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказади. Азимов 13-рақамда майдонга тушади.
Ярим ҳимоя чизиғи вакили бўлган бу футболчи олдинги мавсумларда суперлиганинг “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Андижон” каби клубларида тўп суриб, бирмунча тажриба орттирган.
“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ҳамда Қўқонлик ашаддий футбол мухлислари номидан ҳар икки футболчининг жамоамиздаги фаолиятларига омад тилаймиз !
Бу футболчилар ўзларининг чиройли ва мазмунли ўйинлари, чиройли пас ва голлари билан стадионларимизни бомба каби “портлатиш”ларига умид қиламиз !