14.03.2020
Coca Cola Суперлига 3 – тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сўғдиёна” жамоаси устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.
– Авваламбор, Қўқонликларни ғалаба билан табриклайман. Бугун мухлислар жамоани юқори даражада қўллаб-қуватлаб туришди. Жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Улар мағлубиятга учраб турганига қарамай, шаштни туширишмади.
Бизнинг голни инобатга олмаган вазият бироз тушунарсиз бўлди, деб уйлайман. Ҳозир айрим ўйинчиларимиз йиғлаб ўтирибди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. Футболда принцип бўлиши учун, гўзаллик бўлиши учун интилишимиз керак. Тўғри биз кўп очко йўқотдик, лекин чемпионат энди бошланди. Ҳозир хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Биз олдимизга қўйган вазифадан қайтмаймиз.