15.04.2020
Хабарингиз бор “Қўқон-1912” жамоасида уч нафар легионер футболчилар тўп суришади. Филип Райевац ҳамда Иван Йосовичлар Сербия давлати фуқаролари бўлса, яна бир легионеримиз Якуба Бамба эса Кот-д’Ивуар мамлакатидан ташриф буюрган.
Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганига ҳам бир ой бўлди. Мана шу ўтган даврда “Қўқон-1912” жамоасининг барча аъзолари ўз уйларида машғулот қилиб туришибди. Уч нафар легионер футболчиларга эса жамоа раҳбарияти Қўқон шаҳрида ўзларини изоляция қилишлари учун шароит яратиб беришган. Легионерлар ҳам карантин қоидларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўз спорт формаларини ҳам сақлаб туришибди. Клуб шифокорлари уларнинг соғликларини доимо назорат қилиб туришибди. Жамоа бош мураббийи ҳар уччала футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали доим алоқада бўлиб, уларга кундалик машғулотлар дастурини юбориб турибдилар. Жамоа томонидан легионер футболчилар учун алоҳида мутахассис ажратилган бўлиб, уларнинг кун тартибларини назорат қилиб турилибди.
Легионерлар бўш вақтларида китоб ўқишлари ва оила аъзолари билан ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб туришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Легионерларимизнинг кайфиятлари яхши, улар интизорлик билан карантин муддати тугашини кутиб туришибди.