“Хотира ва Қадрлаш” куни!
the_title()

09.05.2020

9 май – “Хотира ва Қадрлаш” куни муносабати билан “Қўқон-1912” футбол клуби юртимиз тинчлиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган ва амалга оширган ишлари учун уруш ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларига ўз ташаккурини билдиради.

Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир.
Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда.
Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатган фахрийларимизнинг юртимиз тинчлиги учун чеккан заҳмати, ҳаёт қийинчиликларини сабот билан енгиши биз учун ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсолидир.
Бугун Хотира майдонларида Иккинчи жаҳон урушида мардларча қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ватандошларимизнинг номлари абадий зархал ҳарфлар билан битилган бўлиб, шу кунларда халқимизнинг, хусусан ёшларимизнинг қутлуғ қадамжоларига айлангани, “Мотамсаро она ҳайкали” пойи гулларга буркангани ушбу байрамнинг шукуҳи нақадар юксак эканлигини кўрсатади.
Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимизда Сизлардек фидоий, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуронийларимиз бор экан, албатта, мустақиллигимиз абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бардавом бўлаверади.
Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро¬вонлик тилайман.
Ватан сарҳадларини муносиб ҳимоя этган, унинг гуллаб яшнаши йўлида жонларини фидо этган юртдошларимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик тилаймиз. Осмонимиз ҳамиша мусаффо, юртимиз тинч бўлсин, азиз юртдошлар!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО