Жамоамиз расман ўз машғулотларини бошлайди
the_title()

31.05.2020

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда футбол учрашувлари ҳамда машғулотлар вақтинча тўхтатилган эди. Барчангизга маълумки кеча ЎзПФЛ суперлига жамоаларига машғулот ўтказиш учун расман рухсат берди.

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари бугун Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишди. Бундан бироз муқаддам жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда барча мураббий ҳамда футболчилар иштирок этишди. Жамоа бош мураббийи ҳаммани карантин қоидалари билан таништириб, барч жамоа аъзоларидан ушбу қоидаларга тўлиқ амал қилишни талаб қилинишини маълум қилдилар.
Суперлига учрашувлари қайси санадан қайта давом эттирилиши ва ўйинлар тақвими ПФЛ томонидан ишлаб чиқилиб , расман эълон қилинади.
“Қўқон-1912” жамоаси 4-тур учрашувини Тошкентда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Мураббийлар штабининг режаларига кўра “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари 1-6 июнь кунлари Қўқон шаҳрида ўз машғулотларини олиб борадилар.
8-июнь санасидан бошлаб эса машғулотлар Тошкент шаҳрига кўчирилади. Барча машғулотлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мухлислар ташрифисиз , махсус шакллантирилган рўйхатдаги ходимлар ва футболчилар иштирокида олиб борилади.
“Қўқон-1912” футбол клубининг матбуот хизмати жамоамизнинг машғулотларидан сиз азиз мухлислар учун фото лавҳаларни тақдим қилиб боришади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО