05.06.2020
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида машғулотларни олиб боришмоқда. Кечаги машғулотларда жароҳати боис Музаффар Музаффаров иштирок эта олмади, шунингдек бироз тоби қочганлиги сабабли Сербиялик ҳужумчи , Филип Райевац ҳам кечаги машғулотларни ўтказиб юборди. Қолган барча футболчилар машғулотларда астойдил меҳнат қилишмоқда.
Кечаги машғулотлар Авазхон Маматхўжаевни туғилган куни билан табриклаш орқали бошланди. Машғулотларда мураббийлар аввалдан тайёрлаган режалари асосида футболчиларга турли тактик схемаларни таклиф қилишди.
Қуйида “шунқорлар”нинг машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.