19.06.2020
Coca Cola Суперлигаси 5-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмоналар устози Тачмурод Агамуродов қатнашди.
– Шогирдларим бир ярим тайм яхши ўйнашди. Афсуски, биринчи голан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари керак эди. Аммо ундай бўлмади. Уч дақиқада уч гол ўтказиб юборишни тушуниш қийин. Жамоани бунга ҳаққи йўқ эди. 1:0 ҳисобида мағлубиятга учраётганингда , ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлади, биз эса аксинча 3 та гол ўтказиб юборик. Бугун ҳар томонлама рақибга ютқазиб қўйдик. “Қўқон-1912”ни бугунги ғалаба билан табриклайман.
Заҳирада қолиб кетган футболчилар борасида шуни айтишим мумкинки, менинг жамоага келганимга кўп вақт бўлгани йўқ. Бугун кимнинг қандай ҳолатда эканлигини яхши биламан. Муҳсин Убайдуллаев жароҳатини даволатганига кўп бўлмади. Бундан ташқари, уч ойлик карантин. Уни яхши биламан, ўзини кўрсатишига ишонаман. Туркманистонлик футболчиларни ҳам яхши биламан. Улар билан Туркманистонда бирга ишлаганман. Балки у футболчилар жамоага мослашиб кетиш учун вақт керак бўлар.