21.06.2020
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси легионер ҳужумчиси Филип Райевацнинг туғилган куни. Қўқонлик мухлисларининг ёқимтойи саналган ушбу футболчи бугун ўзининг 28 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” стадион ходимлари номидан Филип Райевацни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак бўлсин, Филип!