ЯНА БИР ЙИРИК ҒАЛАБА
the_title()

25.06.2020

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Coca-Cola суперлигасининг 6-туридан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг илк дақиқаларидан футболчиларимиз фаоллик кўрсатишди. Бироқ илк хавли вазият дарвозамиз олдида содир этилди. 15-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишга яқин келишди. Жамоамизни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.
18-дақиқада Собит Синдаровнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 23-дақиқада Бердиевнинг жарима майдончасига оширилган тўпини рақиблар қайтаришди. 36-дақиқада футболчиларимиз томонидан амалга оширилган комбинация Бердиевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларга эга бўлишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашганига қарамай, 47-дақиқада дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келганди. Ботир Эргашев ажойиб ҳаракати жамоамизни голдан сақлаб қолди. 50-дақиқада эса ҳисоб очилди. Ажойиб комбинация, кетма-кет зарбалар ва Райевац учинчи зарбада рақиб посбонини ожиз қолдирди.
68-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Шоҳназар Норбековга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди. 80-дақиқада меҳмонларда яхши имконият вужудга келганди. Ботирали Эргашев ўзини кўрсатди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Суҳроб Бердиев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа, футболчиларимиз навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.

Coca Cola суперлигаси
6-тур
“Қўқон-1912” – “Сурхон” – 3:0 (0:0)
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Алишер Тўхтасинов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Лазиз Қўчқаров.
Голлар: Филип Райевац (51), Мурод Холмуҳаммедов (70 пен), Суҳроб Бердиев (90+4).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 4. Собит Синдаров (14. Авазхон Маматхўжаев – 87), 7. Шоҳназар Норбеков (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов-79), 9.Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев (91. Якуба Бамба – 87), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (20. Иқболжон Маликжонов – 69), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 8. Суҳроб Нуруллоев, 11. Отабек Ҳайдаров, 17. Музаффар Музаффаров, 22. Муҳаммаданас Хасанов.
“Сурхон”: 1. Асилбек Аманов, 2. Абдуқаххор Хожиакбаров, 5. Владимир Бубанья, 7. Ҳусниддин Ғофуров (21. Аъзамжон Алиев – 66), 10. Шавкат Саломов (17. Сардор Сулаймонов – 82), 11. Александр Касьян (38. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов -82), 19. Нуриддин Ҳасанов (8. Шерзод Каримов – 66), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 32. Жахонгир Мехмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Асрор Ғофуров.
Захира: 45. Акбар Тўраев, 6. Рахматулло Бердимуродов, 9. Дилшод Жаббаров, 27. Азиз Ибрагимов, 66. Бехруз Шайдулов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО