25.06.2020
Coca Cola суперлигаси 6-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди.
– Ҳар бир ўйинга жамоамиз ўйини кучайиб бориши керак. Майдонда бугун икки тенг кучга эга бўлган жамоалар ҳаракат қилди, деб ўйлайман биринчи бўлимда. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозониши кўриниб турганди. Бу нарсага Қўқонликлар эришишди ва майдон эгалари ғалаба қознишди. Биринчи гол режаларимизни ўзгартириб юборди.
Суперлигада ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин. Бизда иккита тенг кучли таркибимиз бор. Ҳамма ўз майдонида ғалаба қозонишни ўйлайди. “Пахтакор” билан ўйинда ҳам яхши натижага эришишни истаймиз. Мағлубиятга учраётганимизга қандайдир сабаблар бордир. Лекин жамоамиз керакли очколарни олишига ишонаман.
Азиз Ибрагимовни иккита ўйинда майдонга туширдик. Олдинги баҳсларда уни захирадан майдонга туширгандик. Бугун ёшлар лигасида ўзини кўрсатаётган ёш футболчини майдонга туширишга қарор қилдик. Шунинг учун Азиз Ибрагимов майдонга туша олмади.