28.06.2020
Суперлиганинг навбатдаги 7 турида, “Қўқон-1912” жамоаси , ўз майдонида Муборак шаҳрининг “Машъал” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашувга “шунқорлар” юқори кайфиятда тайёргарлик олиб боришмоқда. Машғулотларда жамоа асосий таркибининг барча футболчилари иштирок этишяпти.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳамда ақлий салоҳиятларини кўтаришга ҳаракат қилиш билан бирга , уларга кўтаринки кайфият беришга, шу орқали футболчиларни навбатдаги учрашувга руҳан яхши тайёрлашга ҳаракат қилишмоқда. Қуйидаги суратларни кўриб бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви , 1 июль, чоршанба куни , соат 19-00да бошланади.