09.07.2020
“Қўқон-1912” жамоаси, Coca Cola суперлигасининг навбатдаги 9 тур учрашувини , 14 июль куни , ўз майдонларида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтказади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари АГМКга қарши сафардаги учрашувдан сўнг, бир кун дам олиб, бугундан Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишди. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган “шунқорлар” бугун “Насаф” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлашади.
Мураббийлар штаби футболчиларни навбатдаги баҳсга руҳан ва жисмонан мукаммал тайёрлаш учун ўз режаларини ишлаб чиқишган.
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви , 14-июль куни , соат 19-00да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланиши белгиланган.