10.07.2020
Ўз майдонида ҳеч кимни аямаётган қўқонликлар нима учундир сафарда очко олишга қийналишмоқда. Биз бу борада жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосовичнинг АГМК билан ўтган ўйин ва бўлажак учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
“Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан яхши ўйин намойиш қилдик. АГМК жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Бу борада улардан ортда қолганимиз йўқ. Ушбу баҳсда ким биринчи гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Кураш олиб бордик. Афсуски, фақат битта гол ура олдик. Рақиб биз йўл қўйган хатолардан фойдаланди ва иккита гол урди.
Саккизта тур ортда қолди. Ҳа, биз уйда аъло даражада тўп тепмоқдамиз. Сафарда ўтган учта ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин, ҳали олдинда янада қийин бўлган беллашувлар кутиб турибди. Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман. Энди барчасини унутиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариб “Насаф” билан ўйинни ўйлашимиз керак. Биринчи галда ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган “Насаф” ва “Пахтакор” билан кечадиган учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Агарда мазкур ўйинларда уч очко қўлга киритсак яхши кайфият билан сафарда “Локомотив” билан куч синашишимиз мумкин бўлади. Муҳими жамоамиз аҳил”,- дейди Иван Йосович.