11.07.2020
Айни кунларда юртимизда коронавирус пандемияси туфайли яна карантин чоралари кучайтирилди. Coca Cola суперлигаси эса давом этади. Бу борада ПФЛ жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади.
Айни кунларда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Қўқон шаҳрида навбатдаги учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Машғулотлар Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтмоқда. Барча спорт анжомлари ва стадион машғулотлардан олдин ва кейин дизенфекция қилинмоқда. Барча футболчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда , рухсатсиз кўчага чиқишмаяпти. Жамоа шифорлари эса мунтазам равишда жамоа аъзоларининг соғликларини назорат қилиб туришибди.
Қуйида машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.