Бахтиёр Ашурматов:”Бугун тактик жиҳатдан кучли ўйин бўлди”
the_title()

14.07.2020

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

-Бугун жудаям қийин , мураккаб, ҳис ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Рўзиқул ака Бердиев жудаям тезкор жамоа тузган. Биз “Насаф”ни ўрганиб , уларнинг қарши ҳужумларда тезкорлигини ҳисобга олиб, бир нафар ҳужумчи билан ўйинни бошлаган эдик. Ўйлайманки бу қароримиз қайсидир жиҳатдан ўзини оқлади. Футболчиларимга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман, улар икки марта ҳисобда ортда қолишларига қарамай ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Афсуски ўйин сўнггида иккита жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Ўша вазиятларда ёш ҳужумчимиз вазиятларни голга айлантира олмади. Биз ўйин сўнггида ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди.
Дуранг манимча адолатли бўлди. Бугун тактик жиҳатдан жуда кучли ўйин бўлди. Учрашув голли вазиятларга ҳам бой бўлгани учун телеэкран қаршисида ўтирган мухлисларимизга ёқди деб ўйлайман.
Бамба ўтган ўйинларда заҳирадан тушиб ўйинимизни кучайтираётган эди. Шунинг учун уни бошланғич таркибга киритган эдим. Якуба бугун ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Ўйинда дастлабки голни меҳмонлар киритгани учун режаларимизга ўзгартиришлар киритдик.
Бизда икки нафар тенг кучли дарвозабонлар бор. Уларни спорт формаларини бирдек ушлаб туриш учун ҳам ҳар иккаларига имконият тақдим қиляпмиз.
Йосович машғулотларда жароҳат олгани учун , Ойбек Рустамовни марказий ҳимояда ўйнатдик. Ойбек ҳимояда ҳам яхши ўйнай олади. Бизда ҳимоячиларимиз етарли бу борада муаммоларимиз йўқ. Ўтказган голларимиз эса “Насаф” футболчиларининг тезкорлиги сабабли бўлди деб ўйлайман.
Кейинги турда ўз майдонимизда “Пахтакор”ни қабул қиламиз. Бу ўйин янаям қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Биз бу учрашувга яхши тайёргарлик кўриб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Суперлигада ҳамма жамоалар билан ўйнаса бўлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО