22.07.2020
Coca Cola суперлигасида қисқа муддатли танаффус рўй бераётган бир вақтда “Қўқон-1912” жамоаси маркетинг бўлими масофдан туриб ишлаш тизимида ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда.
Хабарингиз бор бу йил бошида Қўқондаги “Марказий” стадионига энг сўнгги русумдаги электрон реклама шитлари ўрнатилган эди. Шу кунгача ўтган уй учрашувларимизда бир қатор ҳамкорларимизни реклама қилишга улгурдик. Учрашувларни телевидения орқали кузатиб бораётган зукко мухлисларимиз стадионимизда реклама қилинаётган, “Идеал такси”, “Япроқ”, “Champioanat.asia”, “Фарғона ҳамда Қўқон шаҳар хокимликлари” каби ташкилотларнинг номларига кўзлари тушаётганлари аниқ.
“Насаф” билан бўлиб ўтган 9-тур учрашувидан бошлаб эса стадионимизда ҳам ижтимоий тармоқларимизда “Driversvillage” компаниясининг рекламалари намойиши бошланди.
Куни кеча “Қўқон-1912” жамоасининг маркетинг бўлими Қувасойдаги “Кварц” акциядорлик жамияти билан реклама шартномасини имзолади. Энди “Марказий” стадионимиздаги барча электрон реклама таблоларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда “Кварц” А Ж ҳақида маълумотларни ҳам кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
“Қўқон-1912” жамоасининг маркетинг бўлими республикамиздаги тадбиркорлик субъектларини ўзаро манфаатли ҳамкорликка чорлайди. Зеро ҳозирги пандемия шароитида офисингиздан чиқмаган ҳолда ўз маҳсулотларингизни харидорларга етказиб беришингизда рекламанинг ўрни беқиёсдир.
Маркетинг бўлимининг алоқа телефони: +99891 691 37 82