31.07.2020
Бугун мамлакатимизда халқимиз маънавий ҳаётида беқиёс ўринга эга бўлган Қурбон ҳайити шукуҳи кезмоқда.
Ушбу муқаддас айём кунларида бугунги синовли даврни эътиборга олган ҳолда сабру қаноат, шукроналик, руҳий покланиш, меҳр ва кўмакка муҳтожларга янада эътиборли бўлиш, савобли амаллар қилишдек олижаноб фазилатлар ҳар қачонгидан ҳам юксалмоқда.
“Қўқон-1912” жамоаси барчангизни ушбу муқаддас байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайди.
Қурбон ҳайити мўмин-мусулмонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат каби олийжаноб фазилатларни тарбиялайди.
Муборак айём ўз моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашни мужассам этганлиги билан ниҳоятда қадрлидир.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Муқаддас динимиз ва Мустақиллик шукуҳи ҳар бир инсон қалбини эзгулик нурлари билан мунаввар этиб, мамлакатимизни юксак тараққиёт сари етаклайверсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!