05.08.2020
“Қўқон-1912” жамоасини тажрибали ҳужумчи Отабек Ҳайдаров тарк этганини маълум қиламиз. Ҳайдаровга қўшниларимиз , Яйпаннинг “Турон” жамоаси жиддий қизиқиш билдирди. Ҳар икки томон ўзаро келишиб, “Қўқон-1912” футбол клуби ҳамда Отабек Ҳайдаров ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди.
Отабек ўз олдига суперлига йўлланмасини киритишни мақсад қилган “Турон” жамоаси сафига қўшилди. “Қўқон-1912” жамоаси Отабек Ҳайдаровга жамоамиздаги фаолияти учун катта миннатдорчилик билдирган ҳолда , келгуси фаолиятида омад тилайди. “Турон” жамоасини эса келгуси мавсумда суперлига жамоалари қаторига қўшилишини кутиб қоламиз ва бу йўлда қўшниларимизга омад тилаймиз !