11.08.2020
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг ёш, иқтидорли футболчиси Бек Абдуллаевнинг туғилган куни. Абдуллаев бугун 21 ёшни қарши олди.
Бек Абдуллаев ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Рустам Абдуллаевнинг фарзанди. Халқимизда “от ўрнини той босар” деган нақл бор. Биз Бек Абдуллаевга келгусида отаси каби ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлишини , келгусида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурадиган даражада футболчи бўлишини тилаб қоламиз. Бу йўлда футболчимизга омад ва соғлик саломатлик тилаймиз !
Туғилган кунингиз муборак бўлсин !