14.08.2020
Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Бу учрашув суперлиганинг 10-тур учрашувларидан олдин ҳар икки жамоа футболчиларига ўйин амалиёти вазифасини ўтаб берди.
Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлари билан бошланди.
28-дақиқада Суҳроб Бердиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун “Қизилқум” дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо Суҳроб Бердиев пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Навоийликлар дарвозасини қўриқлаган Игнатий Нестеров маҳорат кўрсатиб зарбани бартараф этди.
40-дақиқада “Қизилқум” вакиллари қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлишган эди. Ойбек Рустамов жуда яхши ўйнаб, хавфни бартараф қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ойбек Қиличев дарвозамизни ишғол қилди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоаларда бир қатор вазиятлар юзага келди. 70-дақиқада Қадамбой Нурметов дарвозамизга г 2-голини киритди ва бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, вакилларимиз назорат учрашувида рақибга имкониятни бой беришди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:2 (0:1)
Голлар: Ойбек Қиличев (45), Қадамбой Нурметов (70)
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардорбек Азимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров,