17.08.2020
Кеча U-21 биринчилигига яна бир марта рестарт берилганди. Бундан бир неча дақиқа олдин эса U-21 биринчилиги, 10-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувни рақибларимиз фаол тарзда бошлашди ва дасталабки дақиқаларда тезкор голларни киритишди. 4-дақиқада Диёр Рамазонов жуда чиройли, кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни очди. 9-дақиқада ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг, Темур Мамасидиқов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва аниқ зарба билан ҳисобни ўзгартирди. Голдан кейин вакилларимиз бироз жонланишди ва рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.
37-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Алишер Одиловнинг пенальтидан йўллаган зарбасини посбонимиз Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб қайтарди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашганди. Бироқ, футболдаги ёвуз қоида “сен урмасанг, сенга уришади” 54-дақиқада яна бир бор ўз исботини топди. Қарши ҳужумда Алишер Одилов ҳимоячиларимиздан қочиб кетди. Дарвозабон билан бирга-бир чиққан футболчи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 70-дақиқага келиб Жасур Ёқубовга иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатилди ва қолган дақиқаларда майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. 76-дақиқада рақибларимиз тўртинчи голни киритишди. Бу сафар Чикризов дарвозабонимиз билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва жамоасининг навбатдаги голига муаллифлик қилди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, ёшларимиз рестартда йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.
U-21 биринчилиги
10-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 0:4 (0:2)
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Ҳусниддин Уролов, Кристина Середа, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Зохир Акрамхонов.
Голлар: Диёр Рамазонов (4), Темур Мамасидиқов (9), Алишер Одилов (54), Игорь Чикризов (77).
“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5. Жасурбек Ёқубов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 29. Рамзбек Исҳақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 41. Абдулла Юнусов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 73. Абдувосид Абдурашидов
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 28. Элнур Турғунов, 34. Бекзод Каримов.
“Пахтакор”: 49. Шукрон Йўлдашев, 30. Саидазамат Мирсаидов, 31. Диёр Рамазонов, 36. Бекзод Шамсиев, 37. Алишер Одилов, 38. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 43. Руслан Жиянов,47. Хумоюн Шербўтаев, 48. Темур Мамасидиқов, 56. Дониёр Собиров, 76. Улуғбек Ҳошимов.
Захира: 93. Владимир Назаров, 39. Нодир Неъматхонов, 41. Игорь Чикризов, 46. Жавоҳир Жўраев, 70. Аббос Эргашбоев, 71. Ботир Ирисметов.