19.08.2020
Суперлига ўйинларини Тошкент шаҳрида давом эттираётган “Қўқон-1912” жамоасида янги шифокор иш бошлади.
Тажрибали мутахассис Абдазов Бобир Баҳодирович кеча “Пахтакор”га қарши учрашувда жамоамиздаги дастлабки иш кунини ўтказди. Бобир Баҳодирович кўплаб спортчилар ҳамда футболчиларга яхши таниш бўлган мутахассис ҳисобланади. Шифокор жамоамизга келишидан аввал Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида ҳамда Ўзбекистон теннис федерациясида шифокор лавозимида фаолият олиб борган. Спортчилар билан ишлаш борасида яхши тажрибага эга бўлган Бобир Баҳодирович Абдазовга жамоамиздаги фаолиятларида омад тилаймиз !