31.08.2020
Coca Cola суперлигасининг марказлашган холда ўтказилган 4 учрашувида 9 очкони қўлга киритган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , мустақиллик байрами арафасида қисқа муддатли таътилга чиқишди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти стадионларида бўлиб ўтган учрашувларда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўзларини ижобий томонларини намойиш қилишди ҳамда кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозониб ўз мухлисларига олам-олам қувонч бахшида қилишди.
“Навбаҳор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “шунқорлар” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга 2-сентябрга қадар ҳордиқ чиқариш имконини тақдим қилди.
“Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг 1-учрашувини , 11 сентябрь куни Бухорода “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.