11.09.2020
Бундан бир неча дақиқа олдин Муборакдаги “Баҳром Вафоев” стадионида Coca Cola суперлигасининг 14-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан ҳужумга зўр берган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни вужудга келтиришди. 17-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Бердиев томонидан оширилган тўпга шериклари етиб кела олмади. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 40-дақиқада рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият юзага келди. “Бухоро” посбони хатоликка йўл қўйганди бундан эса футболчиларимиз фойдалана олишмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Норбековнинг узатмасидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Зафар Сафоев ажойиб сейв кўрсатиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаоллик билан бошлашди. 52-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Жасур Ҳакимов дарвозамизни ишғол этди. 59-дақиқада футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ҳужумдан кейин Мерзляков ҳисобни тенглаштирди. 73-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият юзага келди. Иван Йосовичнинг боши билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. 87-дақиқада футболчиларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ажойиб комбинациядан кейин захирадан майдонга тушган Сардор Азимов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Жасур Ҳакимов бўлди. Шу тариқа, ўйинда жанговор дуранг қайд этилди.
Coca Cola суперлигаси
14-тур
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 2:2 (0:0)
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров (Қарши), Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров (иккаласи ҳам Нукус), Достон Раҳмонов (Гулистон).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
Комиссар: Шохрух Саид (Тошкент).
Голлар: Жасур Ҳакимов (52, 90+2) – Александр Мерзляков (59), Сардор Азимов (87).
“Бухоро”: 91. Зафар Сафоев, 4. Миржалол Жумев, 5. Бобуржон Аманов, 8. Анвар Жўраев (7. Суҳроб Неъматов – 60), 9. Жасур Ҳакимов, 10. Азиз Ибрагимов (66. Илҳомжон Алижонов – 90+1), 16. Жасур Ҳасанов, 17. Беҳруз Садиллоев (77. Изатилла Абдуллаев- 68), 19. Бекзод Саидов, 28. Эргаш Исмоилов (29. Шаҳзод Бешимов-90+1), 93. Максимилиан Фомин.
Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 11. Зоҳир Пиримов, 21. Аббосбек Жумақулов, 24. Миржаҳон Музаффаров, 98. Солибек Каримов.
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров , 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов – 88), 9. Сухроб Бердиев (69. Филип Райевац – 64), 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (13. Сардор Азимов – 64).
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 96. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров , 5. Жасур Ёқубов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Ҳамидилло Абдуҳамидов.