ЁШЛАР БАҲСИДА БЕКОБОДЛИКЛАР ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛДИ
the_title()

15.09.2020

Бир неча дақиқа олдин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида U-21 биринчилиги  15-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда томошабинсиз ўтказилди.

Баҳснинг илк дақиқаларидан рақибларимиз ҳужумга зўр беришди. Бекободликлар ўйин бошида стандартга эга бўлишди. Орадан икки дақиқа ўтиб вакилларимиз қулай имкониятдан фойдалана олишмади. 8-дақиқада Бек Абдуллаевнинг узатмаси бироз кучлироқ бўлди. 15-дақиқада яхши ҳужум ташкил этдик. Маъмуржонов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига жуда катта тезлик билан кириб келган эди. Шерикларига узатмаси ноаниқ бўлди. 19-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни тажрибали футболчи Абдураҳмон Абдулҳақов боши билан дарвозамизнинг олис бурчагига аниқ йўллади. 24-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бек Абдуллаев ишлаган жарима зарбасини Музаффар Музаффаров жуда чиройли тарзда ижро этган эди. Музаффаровнинг кучли зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб қайтарди. 30-дақиқада вакилларимиз яна бир жарима зарбасига эга бўлишди. Бу сафар ҳам Музаффаровдан яна бир кучли ва аниқ зарба кўрдик. Бу гал ҳам меҳмонлар посбони ўз ўрнида.

40-дақиқада Маҳмуджон Қудратуллаев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Футболчининг зарбаси ноаниқ чиқди.

42-дақиқада рақибларимизнинг кетма-кет иккита зарбасидан сўнг тўп дарвозамиз устунига тегиб майдонга қайтди.

Қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор имкониятга эга бўлганига қарамай, танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 47-дақиқада Муҳсин Норматовнинг зарбаси жуда кучли бўлди, бироқ ноаниқ. Орадан бир дақиқа ўтиб, Абдураҳмон Абдулҳақовнинг зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади. 55-дақиқада жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Музаффаров жарима зарбасидан Маъмуржоновни  ажойиб узатма билан таъминлади. Шаҳзодбек яқин масофдан дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 62-дақиқада Абдувоҳид Ғуломов тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 72-дақиқада

Стандарт вазиятдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Элнур Турғуновнинг бош билан берган зарбасини Владимир Вагин қийинчиликсиз ушлаб олди.75-дақиқада дарвозабонимиз ажойиб ҳаракатлари билан жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

83-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Акбар Қўчқоров голга айлантирди. 86-дақиқада Муҳаммадали Азизбоев дарвозабон билан яккама якка чиқди.  Тўп дарвозабонга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Сардор Етовқўзиев рақиб дарвозасини аниқ анишонга олиб ҳисобни қисқартирди.

Қолган дақиқаларида футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади ва мағлубиятга учрашди.

 

U-21 биринчилиги

15-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 1:2 (0:1)

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Санжар Раҳмонов.

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Комиссар: Зоҳид Акрамов.

Голлар: Сардор Етовқўзиев (90+5). – Абдураҳмон Абдулҳақов (19), Акбар Қўчқоров (84 пен)

“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 17. Музаффар Музаффаров, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 28. Элнур Турғунов, 37. Муҳсин Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 41. Абдулла Юнусов, 61. Отабек Қодиров, 73. Абдувосид Абдурашидов, 99. Бек Абдуллаев.

Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 24. Абдуллох Миркомилов, 29. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов.

“Металлург”: Владимир Вагин, 4. Одил Абдумажидов, 6. Иброҳим Турғунбоев, 9. Маҳмуд Қудратиллаев, 17. Жасур Уринов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 25. Шаҳзод Нематжонов, 66. Абдувоҳид Ғуломов, 67. Акбар Қучқоров, 76. Диёр Шавкиев.

Захира: 18. Абдулла Ғайбуллаев, 39. Муҳаммадали Азизбоев, 59. Асадбек Исломов, 51. Азамат Абдусатторов, 57. Жасур Рустамов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО