19.09.2020
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур учрашувга тайёгарликни бугундан , Тошкент шаҳрида бошлашди. Жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида тўпланишиб , “Тўқимачи” стадионида ўз машғулотларини ўтказмоқда. Жамоа мураббийлар штаби футболчиларни навбатдаги ўйинга муносиб тарзда тайёрлаш учун бор маҳоратларни ишга солишмоқда.
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс ,21 сентябрь куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида , соат 17-00да старт олади. Учрашув “Маҳалла” тв орқали тўғридан-тўғри тарзда эфирга узатилади.