МЕЗБОНЛАР ҒАЛАБА ҚОЗОНИШДИ
the_title()

20.09.2020

Жиззахдаги “Сўғдиёна” жамоасининг қароргоҳи стадионида, U21-биринчилиги 16-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ҳужумларнинг бирида Диёрбек Юнусов жуда қулай вазиятдан дарвозамиз томон ноаниқ зарба йўллади. 10-дақиқада Бек Абдуллаевнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида мезбонларнинг қанотдан бошланган ҳужумлари гол билан якунланди. Қанотдан узатилган тўпни Жамшид Акмалов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди. 24-дақиқада Бегзод Пиримқулов ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

36-дақиқада Муҳсинжон Норматов жуда яхши имкониятга эга бўлганди. Тахминан 11-12 метрлардан  дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида аниқроғи, 41-дақиқада ҳисоб 3:0 кўринишига келди. Муродхўжа Жабборов гол муаллифи бўлди

Вакилларимиз 2-бўлимни ҳар анча фаол бошлашди. 50-дақиқада Синдаровнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 60-дақиқада Бек Абдуллаев индивудиал маҳорати эвазига рақиб жарима майдончасига кириб борди, бироқ ҳимоячилар сўнгги зарбани йўллашга имкон беришмади.

69-дақиқада дарвозамизга пеналбти белгиланди. Диёрбек Юнусов пенальтини ноаниқ амалга оширди. Шундан кейин вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо юзага келган имкониятлардан самара келтира олишмади.  Аксинча, мезбонларнинг  қарши хужумидан сўнг ҳисоб янада йириклашди. 83-дақиқада  Комилжон Қаҳҳоров аслида узатма амалга оширмоқчи эди, лекин тўп рикошет орқали дарвозамиздан ўрин олди. Учрашувда киритилган 4-гол жамоамиз аъзоси Бекзод Каримовга автогол сифатида ёзиладиган бўлди.

U21-биринчилиги

16-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 4:0 (3:0)

Ҳакамлар: Аҳмаджон Эргашев, Махмуд Турдиев, Шоҳруҳ Қаюмов, Феруз Достонов.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Жамшид Акмалов (16), Бегзод Пиримқулов (24), Муродхўжа Жабборов (41), Бекзод Каримов (83 автогол).

“Сўғдиёна”: 1. Ширинбой Абдуллаев, 25. Нодирбек Қўйбоқов, 34. Жаҳонгир Сафаров, 36. Элёр Собиржонов, 38. Жавлон Ибодуллаев, 40. Бегзод Пиримқулов, 46. Жамшид Акмалов, 53. Диёрбек Юнусов, 66. Муродхўжа Жабборов, 68. Нурмуҳаммад Саимназаров, 71. Сохибжон Ёқубов.

Захира: 50. Алишер Пирматов, 43. Амит Исроилов, 44. Сардор Нурмуродов 52. Адҳам Ўрозалиев, 57.Жавоҳир Мирзаулбеков, 70. Комилжон Қаҳҳоров, 73. Искандар Тошмуродов.

“Қўқон-1912”: 67. Эгамберди Алижонов, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 28. Элнур Турғунов, 31. Иброҳим Мухторов, 34. Бекзод Каримов, 37. Муҳсинжон Норматов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 61. Отабек Қодиров, 73. Абдувосид Абдурашидов, 99. Бек Абдуллаев.

Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 29. Рамзбек Исҳақов, 39. Сардор Етовқўзиев

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО