21.09.2020
Бугун Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида Coca Cola суперлигасининг 16-тур учрашуви бўлиб ўтди. Майдонга “Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тушдилар.
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бироз бетоблиги сабаб жамоамиз билан Жиззах шаҳрига келмаганини таъкидлаш жоиз. Ўйин юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мухлисларсиз ташкил этилди. Учрашувдан олдин ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Наримон Жалолов хотирасига бағишлаб бир дақиқалик сукут сақланди. Ўйин шиддатли тарзда бошланди. 4-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Майдон эгалари томонидан ташкил этилган ҳужумни Шаҳбоз Жўрабеков гол билан якунлади. 17-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановда яхши имконият вужудга келди. 22-дақиқада Мерзляковнинг узамтасидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. 29-дақиқада Футболчиларимиз яхши комбинация ташкил этишганди. Якуба Бамбанинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 40-дақиқада Бамба яхши ҳаракат қилиб тўпни шеригига ошириб берганди. Сўнгги паллада рақибларимиз хавфни бартараф этишди. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида мезбонлар иккинчи тўпни киритишди. Бурчак ошириб берилган тўпни Марко Калакович дарвозамизга аниқ йўллади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим вакилларимиз учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада Бобур Акбаров иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Шундан кейин майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. 56-дақиқада Шоҳжаҳон Норбеков жарима майдончаси ичида тўпни узига ўнглай олмади. Натижада рақиблар хавфни бартараф этишди. 60-дақиқада Ботирали Эргашев жамоамиз жонига оро кирди. Дарвозабонимиз Норхоновнинг кучли зарбасини қайтарди. 62-дақиқада мезбонлар ҳисобни йириклаштиришди. Искандар Шойқуловнинг зарбаси дарвозамиздан ўрин олди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади ва Жиззахада қимматли очколарни бой бердик.
Coca Cola суперлигаси
16-тур
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Шаҳбоз Жўрабоков (4), Марко Калакович (45), Искандар Шойқулов (61).
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Искандар Шойқулов, 5. Аюбхон Нўъмонов (30. Диан Талхатов – 72), 8. Жамшид Болтабоев (7. Санжар Рашидов – 35), 10. Шохруз Норхонов (21. Саҳоб Рашидов – 85), 11. Жасур Ҳасанов, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (14. Даниэл Насриддинов – 71), 22. Шаҳбоз Жўрабеков (4. Элёр Орифов – 73), 93. Марко Калакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 20. Баҳодир Насимов, 25. Нодир Қуйбоқов, 36. Элёр Собиржонов.
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов-90), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (9. Суҳроб Бердиев – 46), 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (14. Аваз Маматхўжаев – 63), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов (4. Собит Синдаров – 87), 91. Якуба Бамба (17. Музаффар Музаффаров – 46).
Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 69. Филип Раевац, 99. Бек Абдуллаев.