Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз !

26.09.2020

Қўқон шаҳрида маълум муддат футбол тўхтаб қолган эди. 2012 йилда ўзбек футболининг 100 йиллиги арафасида “Қўқон-1912” жамоаси яна ўз фаолиятини тиклади. Жамоа республикада биринчилардан бўлиб ўз-ўзини маблағ билан таъминлайдиган, бошқа хомий ташкилотларнинг қўлига қарамайдиган жамоа бўлди. Бу ишларга ўша пайтдаги вилоят хокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Шуҳрат Мадаминович Ғаниев бош бўлдилар. Ўзбекистон республикаси президенти , муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари” тўғрисидаги фармонлари асосида Фарғона вилоятида бир нечта хусусий футбол жамолари пайдо бўлди. Албатта бу ишларга вилоят хокими Шуҳрат Ғаниев бош-қош бўлдилар.

“Қўқон-1912” жамоаси ҳар доим вилоят хокимининг диққат эътиборида бўлиб келди. “Қўқон-1912” жамоасининг юқори дивизионга чиқиши ва ушбу кунда суперлигада ўз ўрнига эга бўлишида ўзларининг қимматли маслаҳатлари ҳамда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаганликлари учун жамоамиз номидан Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга чексиз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга мустаҳкам соғлик, оилаларига хотиржамлик ҳамда юртимиз равнақи йўлидаги ўта маъсулиятлари вазифаларида улкан зафарлар тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО