27.09.2020
Coca Cola Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” жамоаси устози Вадим Абрамов иштирок этди.
– Сўнгги пайтларда нимагадир ўйинни назорат қиляпмиз, ҳужумлар қиляпмиз бироқ ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун майдоннинг ҳолати ҳам устунлигимизни натижада ҳам акс эттиришимизга халақит берди. Ҳисобни очгач, иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, лекин футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.
Жалолиддинов борасида нима дейишим мумкин, Москванинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги келган мураббий эса Жасурга имконият бермади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Суарес бунга яна бир мисол. Лекин унинг Москваликлар билан беш йиллик шартномаси бор.
“Пахтакор”нинг ОЧЛда яхши натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Бу мусобақада футболчилар жуда катта тажриба орттиришмоқда. Уларни қачон қайтишини биз ҳали билмаймиз. Бироқ 8 октябр куни терма жамоа ўйинини белгилаганмиз. Бу ўйингача “Пахтакор” футболчилари қандай ҳолатда етиб келишини билмаймиз. Шунинг учун навбатдаги йиғинга легионерларимизни ҳам чақиришни режа қиляпмиз. Элдор Суюнов? Дарвозабонларимизни оёқда яхши ўйнай олмаётгани биз учун фожиа. Бизда дарвозабонлар билан муаммолар бор. Ёш дарвозабонларни ҳам кузатиб бормоқдамиз. Тожикистон билан ўйинда дарвозани қўриқлаган ёш посбон ҳам ёмон ўйнамади. Асосийси Суюнов Қатарда яхшигина тажриба орттирмоқда.
“Қўқон-1912” жамоасида Мурод Холмуҳаммедовни терма жамоага мос ўйинчи деб ўйлайман. Бизда бугун Лутфулла Тўраев ўзини кўрсатди.