Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги ғалаба жуда муҳим эди”
the_title()

27.09.2020

Coca Cola Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
– Бугун иккита нарса хурсанд қилди. Биринчидан, мухлисларни қисман бўлса стадионга киришга рухсат берилгани бўлса, иккинчиси ғалаба. Мухлисларимизга бизни қўллаб турганлари учун алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Сўнгги учта ўйиндаги ғалабасиз сериядан кейин бугунги ғалаба жуда муҳим эди. Ўйиндан олдин футболчиларга бугунги ўйин биз учун бурилиш ўйини бўлиши лозимлиги, учрашув олти очколик ўйин эканлигини уқтиргандим. Йигитларимиз бугун фақат ғалаба учун майдонга чиқишганди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборгач, иккита тўп киритишга муваффақ бўлганимиздан хурсандман. Агар бугун ҳам ғалаба қозона олмаганимизда “Бунёдкор” билан орадаги фарқ олти очкога етарди. Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. “Бунёдкор” тўпни назорат қилиш бўйича Ўзбекистондаги энг етакчи жамоа хисобланади. Шу сабабли биз кўп вазиятларда тўпсиз қолдик.
Музаффаровнинг қандай савиядаги ўйинчи эканлигини яхши биламиз. Афсуски, олти ой давомида жароҳатини даволаш билан банд бўлди. Бугунги баҳсда тўлиқ ўйнаш учун унинг ҳозирги ҳолати йўл қўймас эди. Музаффарга ишонамиз хали у ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилади.
Бамба марказлашган чемпионатда ўзини жуда яхши кўрсатди. Шундан кейин унга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушди. Сўнгги баҳсларда нафақат Якубанинг балки барча футболчиларнинг бироз ўйини қовушмади. Бамбадан умидимиз катта, у бугун ҳам ёмон ўйин кўрсатмади.
Легионерларимиз ҳақида нима дейишим мумкин, Йосович бизнинг ишончларимизни оқламоқда. Иван жуда тартибли футболчи, жамоага ҳам яхши киришиб кетган. Филип Райевац бошида яхши ўйнаётганди. Охирги пайтларда у биз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Умуман олганда легионерлар борасидаги танловимиз хато бўлмади деб ҳисоблайман.
Шаҳбоз Эркиновни жамоамизда ўйнаб кетганлиги учун унга алоҳида эьтибор бермадик, балки у бош билан яхши ўйнай олишини яхши билганимиз учун, стандарт вазиятларда хавфли ўйинчи эканлигини билганимиз учун унга эътиборли бўлишимиз керак эди. Шунга яраша ҳимоячиларимизга кўрсатмалар берган эдик. Лекин барибир бир вазиятда уни кўздан қочирдик ва Эркинов вазиятидан фойдаланиб кетди.
Ёшларимизнинг натижалари биз кутгандек бўлмаяпти. Уларнинг ўйинини кузатиб боряпмиз. Ёшлар таркибида иқтидорли ўйинчилар бор. Сардор Етовқўзиев, Муҳсин Норматовлар келажакда яхши савиядаги футболчилар бўлишади деб умид қиламан. Уларга бироз ишлов берсак жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегадиган футболчилар бўлиб етишишади. Ёшларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Хозирги кунда U 21 жамоамиз бизнинг оғриқли нуқтамиз. Азиз Тўхтабоев билан маслаҳат қиляпмиз, келаси йилда бу жамоани анча ёшартирамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО