Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Миржалол Қосимов: “Футбол-бу жанговор ўйин. Жароҳат олган футболчиларга соғлик тилайман”
the_title()

26.10.2020

Coca Cola суперлигаси 21-тур “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Албатта бугунги ўйинни шиддатли ва кескин куршалар остида ўтишини кутгандик. Ҳақиқатдан ҳам бу нарса ўз тасдиғини топди. Айни дамда жамоамиз ҳам Қўқонликлар ҳам медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Авваламбор футбол бу – жанговор ўйин. Суҳроб Бердиевга соғлиқ тилаймиз. Бу футбол тўқнашувларга бой ўйин. Норбековнинг ҳам боши ёрилди. Албатта атайин қилинган йўқ. Ўз-ўзидан кўриниб турдики ҳар бир жамоа олдига қўйган мақсади учун астойдил ҳаракат қилди. Бунақа ўйинларда вазиятлар унчалик кўп бўлмайди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси гол бўлди ва “Қўқон-1912”га ғалаба келтирди. Аслида бугунги учрашув дуранг мос эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Бугунги ғалаба билан Қўқонликларни табриклайман. Чемпионатимиз ҳам якунига етиб бормоқда ва шиддатли ўйинлар кўп бўлмоқда. Албатта эгаллаб турган жойимизни сақлаб қолиш учун ишлаймиз. Жароҳат олган ўйинчиларга соғлиқ тилаб қоламиз.
Остон Ўринов, Элдор Шомуродовларга ўхшаган футболчилар кўп бўлишини тилайман. Бошқа давлат бошқа менталитетда ўйнаб кетиш осон эмас. Европада ўйнайдиган футболчиларимиз кўп бўлиши ўзбек футболининг ривожига катта ҳисса қўшади.
Ўзимизда мураббийлар бор, сероб. Лекин уларни ишлатиш ҳар бир клуб раҳбарларига боғлиқ.
Санжар Турсунов тажрибали футболчи ва у қанотларда ҳам марказда ҳам бемалол ўйнай олади. Шунинг учун уни бугун марказда қўйдик. Санжар бугун ёмон ҳаракати қилгани йўқ. Ютқаздик, футболда бўлиб турадиган ҳолат.
Нафақат бугун балки, олдинги “Насаф” билан бўлган баҳсда ҳам ғалаба учун майдонга тушгандик. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоа ана шундай ўзаро учрашувларда яхши натижа қайд этиши лозим. Бугун вазиятлардан фойдалана олганимизда тамоман бошқача бўлармиди? Масалан, Ҳусниддин Ғофуров бирга-бир вазиятдан фойдаланганида бошқа ўйин гувоҳига айланган бўлардик. Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этишди.
Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарба соҳиби эканлигини билардик. Кутилмаганда берган зарбаси дарвозамиздан ўрин олди. Унинг зарбасини дарвозабонимиз ҳам кўролмай қолди.
Кейинги турда “Пахтакор” билан қандай ўйнаймиз ? Башорат қилишни ёмон кўраман. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мақсадимиз мухлисларимизни хурсанд қилиш.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО