29.10.2020
Coca Cola суперлигасининг 22-турида “Қўқон-1912” жамоаси Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади.
АГМК устидан қозонилган ғалабадан сўнг “шунқорлар” навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишган. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Тошкент шаҳрида “Насаф” билан ўйинга тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда.
Ўтган турдаги ўйинда жароҳат олган Суҳроб Бердиев ҳамда Шоҳназар Норбековдан ташқари барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкишяпти.
“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 31 октябрь , шанба куни , соат 17-00 да Қаршидаги “Марказий” стадионида бошланади.