Машғулотлар давом этмоқда. Бугун ўртоқлик ўйини бор
the_title()

10.02.2021

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда. “Шунқорлар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Кеча куннинг биринчи ярмидаги машғулотларда футболчиларнинг жисмоний холатларини яхшилашга эътибор қаратилди. Тушдан кейинги машғулотларда эса футболчиларнинг тезкор фикрлашлари ҳамда тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилди. Машғулотлар жуда қизиқарли тарзда ва юқори кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Фақат Суҳроб Бердиев шифокор назорати остида алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртага , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини , 11 феврал куни, Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида , соат 12-00да бошланиши режа қилинган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО