15.02.2021
Тошкенитда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртқолик учрашувини ўтказди. Назорат учрашувидаги рақибимиз “Ўзбекистон -U22” терма жамоаси бўлди. Ўйинда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Баҳс кутилганидек футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, аниқроғи, 19-дақиқада рақибларимиз жарима майдончалари ичида футболчимизга нисбатан кўполик ишлатишди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса жамоамизнинг янги аъзоси Анвар Ҳожимирзаев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 31-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Ҳожимирзаев рақиб дарвозасини ишғол этди. Ўнг қанотдан Муҳаммаданас Хасанов дарвоза томон зарба йўллаган эди. Тўп йўл-йўлакай Хожимирзаевга тегиб рақиб дарвозасидан ўрин олди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам қўқонликларнинг фаоллиги билан бошланди. 68-дақиқада Мерзляков-Норбеков-Азимов комбинацияси гол билан тугаши мумкин эди. Азимовнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтаришга улгурди. 76-дақиқада рақибларимиз ҳисобни қисқартиришди. Хумоюн Иминов жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд шринишмасин, ҳисобни ўзгаритиш ҳеч кимга насиб этмади.
Ўртоқлик ўйини
“Ўзбекистон-U22” – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:2)
Голлар: Хумоюн Иминов (76) – Анвар Хожимирзаев (19 пен,31).
“Қўқон-1912”: Элдор Адхамов, Илхом Ваҳобов, Бобур Акбаров
Авазхон Маматхўжаев, Славко Лукич, Иқбол Маликжонов, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Анвар Хожимирзаев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Хуршид Хўжаев, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Фарҳод Бекмуродов, Шоҳназар Норбеков, Мўмин Мелиев, Жамшид Раҳматуллаев, Бекзод Ҳошимов.