20.02.2021
Хабарингиз бор “Қўқон-1912” футбол клуби , собиқ легионер футболчилари,дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда Милош Николичлар билан юзага келган муаммо туфайли ФИФА томонидан тақиқга учради. Жамоа ФИФА талаб қилган 24 871 евро миқдоридаги маблағни , кўрсатилган ҳисоб-рақамга ўтказиб берди ва натижада ФИФА жамоага қўйилган тақиқни бекор қилди.
“Қўқон-1912” жамоаси собиқ футболчилари Боян Кнежевич ҳамда Милош Николичларни жамоага келтирган молиявий зарарлари ва ноқонуний ҳаракатлари учун судга берганлигини маълум қиламиз. Хозирги кунда клубимиз ФИФАнинг низоларни ҳал қилиш палатасида бу ишни қайтадан очди. Туркиянинг NAZALI юридик компанияси ва адвокат жаноб Анил Динчер “Қўқон-1912” футбол клуби номидан юқоридаги суд иши бўйича вакил бўлишади.
Жамоамиз ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали бу иш бўйича барча хабар ва янгиликларни мухлисларимиз ҳамда ОАВ ходимларига тақдим этиб боради.
Эслатиб ўтамиз дарвозабон Боян Кнежевич ҳамда ҳимоячи Милош Николичлар 2019-йилги футбол мавсумида уч ой муддат жамоамиз шарафини ҳимоя қилишган эди.