28.02.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳрида олиб борган ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди. Футболчилар кеча ва бугун ўз оилалари даврасида бироз ҳордиқ чиқаришди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртадан “суперлига-2021″нинг 1-туридан ўрин олган “Турон” жамоасига қарши тайёргарликни бошлайдилар. Жамоа аъзолари эртага Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишади ҳамда машғулотларни Қўқонда давом эттиришади.
Coca Cola суперлигасининг илк турида “Қўқон дербиси” бўлиб ўтади. “Турон” ҳамда “Қўқон-1912″жамоалари ўртасидаги учрашув, 10 март куни, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.