Футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди
the_title()

07.03.2021

 

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлари учун футбол ўйини қоидаларига киритилган янгиликлар мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарни ЎФА хакамлар ва назоратчилар департаменти вакиллари, таниқли хакамлар Султон Зайлобиддинов ҳамда Шоҳрух Аъзамовлар олиб боришди.
Семинарда 2020-2021 йилда футбол қоидаларига киритилган ўзгаришлар, ВАР тизими қандай вазиятларда қўлланилиши ҳақида мураббий ва фуиболчиларга тушунтириш бериб ўтилди. Хакамлар турли қоида бузилишлари бўйича олдиндан тайёрланган видео материаллар асосида футболчиларга қоидалардаги янгиликларни тушунтириб беришди.
Мураббий ва футболчилар ўзларини қизиқтирган саволларга хакамларимиздан жавоб олишди. Семинар қизиқарли савол-жавоблар билан ишчан руҳда бўлиб ўтди .

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО