Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ЯНГИЕР” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

20.04.2021

Эртага жамоамиз Ўзбекистон Coca Cola Кубоги гуруҳ босқичи, 1-тур баҳсида майдонга тушади. “Қўқон-1912”нинг гуруҳ босқичидаги дастлабки рақиби – “Янгиер” жамоаси бўлади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинида статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 10 та учрашувда майдонга тушишган.
Ўйинларнинг 5 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 4 та баҳсда рақибларнинг қўли баланд келган. 1 та беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 18-15 жамоамиз фойдасига.
Бу жамоаларнинг чемпионат доирасидаги сўнгги ўйини 1999 йилда бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда вакилларимиз 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Кубок баҳсларида 1994 йилда нимчорак финалда тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра, янгиерликлар кейинги босқичга йўлланма олишган – (1:1, 2:1).
Умуман олганда, бу икки жамоа Ўзбекистон кубоги баҳсларда бир мартадан финалга йўлланма олишган – 1992 йилда (“Темирйўлчи” ҳозирги “Қўқон-1912”), 1994 йилда “Янгиер”.

Ҳакамлар
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги.
1-тур
“Янгиер” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шерзод Ражабов

Бошланиш вақтлари
“Янгиер” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага соат 16:30 да Янгиер шаҳридаги “Янгиер” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО