Александр Хомяков: “Бир-бирига ўхшамаган иккита бўлимларни кўрдик”
the_title()

26.04.2021

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қизиқарли учрашув бўлди дейиш мумкин. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ва томошабоп руҳда ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда бироз иссиқ об-ҳаво шароитида ўйнашга тўғри келди. Шундай бўлсада дарвозаларга 5та гол киритилиши томошабинларга ҳам манзур келиши шубҳасиз.

Бугун бир-бирига ўхшамаган икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлим давомида тўпни назорат қилишга ва рақиб дарвозасини ишғол этишни мақсад қилгандик, бу режамиз амалга ошди. Лекин иккинчи бўлимда биринчисидан фарқли равишда ўйинимиз қовушмади ва голлар ўтказиб юбордик. Аксинча “Қўқон-1912” жамоаси тезликни оширган холда учрашувни ўз фойдаларига ҳал қилишди. Қўқонликлар таркибида маҳоратли ва курашувчан футболчилар жам бўлган. Бугунги мағлубиятни унутган холда олға давом этамиз. Гуруҳ босқичининг сўнги тури биз учун ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади.

Табиий холда бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ.Футбол фақат 45 дақиқадан иборат эмас. “Қўқон-1912″га муваффақият тилайман.

Қўқонликлар билан Муборакда кечган ўйинимиз ҳам томошабоп руҳда ўтганди. Ўша ўйинда футболчиларим босим остида , бироз асабий ҳолатда ҳаракат қилишганди. Қўқонликлар эса бугунгига қараганда анча ишончлироқ ва яхшироқ ўйинашганди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО