Бахтиёр Ашурматов: “Заҳирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди”
the_title()

26.04.2021

Coca Cola Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

– Уйдаги учта ўйинда ғалаба қозона олмаётганимиз учун мухлислар олдида хижолатда қолаётгандик. Шунинг учун бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Футболчиларимиз ушбу вазифани уддалашди. Тан олиш керак, биринчи бўлимда рақибимиз идеал ўйин намойиш этди. Бунинг натижасида ҳисобни ҳам очишганди. Иккинчи бўлимда шогирдларим ўйинни кучайтиришди. Айниқса, захирадан майдонга тушган футболчилар ишончларимизни оқлашди.
– Даврон Файзиев “Бухоро”га кетишдан олдин биз билан дўстона хайралашганди. Унга ҳар доим эшикларимиз очиқ эканлигини айтгандик. Шундай экан у жамоамизга қайтиши мумкин.
– Соғлик тилаганиз учун раҳмат. Сўнги вақтларда соғлигимда озроқ муаммолар бор эди. Тўғрисини айтганда мени соғлигимдан кўра жамоамизнинг натижалари хавотирга солиб турганди. Бугунги натижадан хурсандман. Тўғри ҳозир олдимиздаги вазифани бажарганимиз йўқ. Лекин босимни енгиб ўтиб мухлисларимизни хурсанд қилдик деган умиддаман. Захирадан қўшилган Абдуҳамидов ва Бамбалар ўйинни кучайтиришди. Улар асосий таркибда тушишга озгина тайёр эмасдилар. Якуба Бамбанинг соғлигидаги озроқ муаммо бор эди, шу сабаб уни захирадан туширдик. Хамидулло ҳам 4-5 ой давомида майдонга тушмади, секин-аста ўз формасини тиклаяпти. Суҳроб Бердиев соғайиб кетиб сафга қайтса ўйинимиз янада кучаяди. Шунингдек Бобур Акбаровда ҳам жароҳат бор эди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО