Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Пахтакор”га қарши тайёргарлик бошланди
the_title()

08.05.2021

“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги 8-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 12-май куни, Тошкентда “Пахтакор” жамоасининг меҳмони бўлишади. Андижондаги ғалабадан сўнг бироз ҳордиқ олган “шунқорлар”, бугундан “Пахтакор”га қарши тайёргарликни бошлашади.
Жамоа аъзолари бугун Тошкент шаҳрида тўпланиб машғулотларга киришишади.
Кўплаб мухлисларимиз Андижондаги “дерби”да жароҳат олган маҳоратли дарвозабон Музаффар Абдуллаевнинг соғлиги борасида қайғуриб, бизга мурожаат қилишмоқда. “Андижон”га қарши ўйинда пенальтини қайтарган Абдуллаев рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган ва натижада боши ёрилган эди. Айни кунда Музаффаржон ўзини яхши хис қилмоқда ва шифокорларнинг назорати остида бўлиб турибди. Абдуллаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги шифокорларимизнинг сўнгги хулосасидан сўнг маълум бўлади.
Жамоа аъзоларига соғлик ва навбатдаги ўйинларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО