Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ПАХТАКОР” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

11.05.2021

Coca Cola Суперлигаси 8-тур доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви 12 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 30 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 18 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 79-41, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 61 тани ташкил этади.
Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашуви
20.10.2020 Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:1
26.07. 2019 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:1
06. 05. 2018. Пахтакор – Қўқон 1912 – 1:1
14. 10. 2017. Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:0
11. 03. 2016. Пахтакор – Қўқон 1912 – 4:0

Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига.
8-тур
12 май, чоршанба
ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Бошланиш вақтлари
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашуви, 12 май, чорашанба куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” марказий ўйингоҳда соат 18:50 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 8-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Қибрай” стадионида соат 17:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО