15.06.2021
Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси кеча Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Қизиқарли ўтган баҳсда Бахтиёр Ашурматов таркибдаги барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим қилди. Учрашувнинг 17-дақиқасида учрашув хаками дарвозамиз томон пенальти белгилади.Пенальтини Бубанья аниқ амалга ошириб ўйиндаги ҳисобни очди.
Хужумкорликка берилган футболчиларимиз ўйиннинг 21-дақиқасида рақибнинг қарши хужумини ўтказиб юборишди. Дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жасур Холтўраев ҳисобни 2-0 га етказди.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида катта устунликка эга бўлишларига қарамасдан футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Рақиб посбони бугунги ўйиннинг энг яхшиларидан бири бўлди.
Шундай қилиб “Сурхон” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2-0 ҳисобида Термизликларнинг ғалабаси билан якунланди.