16.07.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг “Чимён” тоғ ён бағирларида бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун куннинг биринчи ярмидаги машғулотларни ўтказиб, тоғдан Тошкент шаҳрига етиб келишди.
Футболчиларимиз эртага эрталабдан Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишади. Кечки пайт эса Тошкентдаги машғулотлар бошланади. “Шунқорлар” қурбон ҳайити байрамига қадар Тошкентда шуғулланишади. 19 июль куни суперлига жамоаларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилиши мураббийлар томонидан режалаштирилган. Байрамдан кейинги машғулотар эса Қўқон шаҳрида давом эттирилади. Ҳозирча жамоамиз таркибида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлгани йўқ. Жамоа шифокорининг таъкидлашича , машғулотларда жароҳат олган, жамоамиз сардори Мурод Ҳолмуҳаммедов эртадан якка тартибда машғулотларни бошлайди.