Бахтиёр Ашурматов: “Афсуски бугун VAR ишлатилмади…”
the_title()

23.10.2021

 

Coca Cola суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

“Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор, десам муболаға бўлмайди. Айтайлик ҳисобда ортда борсак мухлисларимиз ҳужумга ўтишимизни талаб қилишади, бу эса йигитларга қўшимча куч беради. “Локомотив” биз учун мураккаб рақиб эканлигини билардик, улар мавсум бошида медаллар учун курашишни мақсад қилганди, лекин хорижлик мураббий ўз услубини йўлга қўйиб олишда қийналди. Сўнгги пайтларда эса “Локомотив” яхши ўйин намойиш этаётганди.Бугун тўп назорати ва позицион ҳужум қилишда рақиб устунлик қилди, аммо охиригача курашиш ва иштиёқ борасида биз ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандман. Гапни очиғи биз ҳозирги ўрнимизга муносиб эмасмиз. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Ҳакамлар иккала томонга ҳам хато қилишди, қайсидир жамоага ён босди деб айта олмайман. Афсуски бугун VAR ишлатилмади. Ғалабадан кейин ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Якуба Бамбадан гол урилган вақтда тўп қўлинга тегдими деб сўрадим, у тўп юзига тегиб дарвозага кирди деди. Айрим ҳолатларда рақибга устунликни бериб қўйдик. Хатоларимиз устида ишлаймиз. Ғалаба қозонилган баҳсда ҳакамларни муҳокама қилиш ноўрин.

Биринчи гол бўлган вазиятда Бамба қўлига эмас, юзига тўп текканини айтди.

Ҳакамларга баҳо берадиган қўмита бор. Уларнинг хулоса қандай эканлигини билмайман.

Йўқ, мақсадимиз 8-ўринни сақлаб қолиш эмас, олдинда яна 3 та  ўйинлар бор ва имкон қадар кўпроқ очко олиш ва юқорироқ ўринни олишга ҳаракат қиламиз. Чунки, турнир жадвалида биздан юқори турган айрим жамоалар билан орадаги фарқ унчалик катта эмас. Такрор айтаман, 8-ўрин учун курашиш ниятимиз йўқ. Буни сўнгги учрашувлардаги натижалар кўрсатиб турибди. Охиргача курашса ҳар қандай рақибни енгиш мумкин.  Тўғри биринчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак. Буни ният қилиб қоламан.

Гарни очиғи, бу йил кўплаб жароҳатлар кузатилди. Холмуҳаммедов, Акбаровда жароҳат бор эди. Шундай бўлсада, футболчилар соғлиқларини таваккал қилиб майдонга тушишяпти. Бугун Ойбек Рустамов кичик жароҳат билан ўйнади. Афсуски Муроднинг жароҳати жиддийроқ эди, шу боис уни алмаштирдим. Олдимизда кичик танаффус бор, шу вақтда улар тезроқ сафга қайтишларини сўраб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО