06.01.2022
“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Кеча футболчиларимиз икки маҳал машғулот ўтказишди. Эрталабки машғулотлар тренажёр залида бўлиб ўтган бўлса, куннинг икки ярмида вакилларимиз “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида шуғулланишди.
Кечаги машғулотларга таркибимизга янги қўшилган Қувондиқ Рўзиев ҳамда ёш иқтидорли футболчи Муроджон Комиловлар қўшилишди. Шунингдек асосий таркиб футболчилари Ойбек Рустамов ва Мўминжон Мелиевлар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишган. Жамоамизнинг Сербиялик футболчиси Иван Йосович Тошкентдаги йиғинга етиб келиши кўзда тутилган.
Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Шулардан бири сифатида Украиналик легионер футболчи ҳам кўрикдан ўтмоқда. Асли келиб чиқиши Доғистонлик бўлган Мамашев Магомед Юсуфович , 2002 йилда туғилган бўлиб Киев БЎСМ тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Мамашев Украина 1-лигаси вакили бўлган Тернополь шаҳрининг “Нива” жамоасида тўп сурган. Мамашев қанот “вингер”и ҳисобланади. У майдонда ҳар икки қанотда ҳам ўйнай олади. Украиналик ёш футболчи мураббийларимиз кўригида бўлиб турибди.
Умуман кечаги машғулотларда 25 нафар футболчилар иштирок этишди.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.