12.01.2022
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги машғулотлари давом этмоқда. Жамоа раҳбарияти футболчилар билан шартномаларни расмийлаштиришни бошлаб юборишди. Ўтган мавсумни “шунқорлар” сафида ўтказиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган ҳужумчи Мўминжон Мелиев 2022 йилги футбол мавсумини ҳам Қўқонда ўтказадиган бўлди. “Қўқон-1912” билан келишувга эришган ҳужумчининг шартномаси яна бир йил муддатга узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз 1997 йилда туғилган Мўмин Мелиев ўтган мавсум бошида Муборакнинг “Машъал” жамоасидан Қўқонликлар сафига кўчиб ўтган эди.
Мўминжон Мелиевнинг жамоамиздаги фаолияда омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз !