01.05.2022
Coca Cola Суперлигаси 6-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 2 май куни Яйпан шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 17 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 48-26, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 55 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.
Қўқонда ўтказган сўнгги олти учрашув натижалари билан танишинг
28.06.2021. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1-2
14.07.2020. Қўқон-1912 – Насаф – 2:2
27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф – 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 1:1
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф – 0:0
04.03.2017. Қўқон-1912 – Насаф – 1:2
Ҳакамлар
ЎзПФЛ Coca Cola суперлигасининг 6-турида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра “Насаф” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб борадиган бўлди.
Лутфуллин ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги иккита баҳсни бошқариб борган ва у ўйинларда биз ғалаба қозона олмаганмиз. Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган ва Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Сурхонга қарши баҳс 1-1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган. 8-турдан ўрин олган “Пахтакор”га қарши Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда эса жамоамиз 3-0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Умид қиламизки бу мавсумда Рустам Лутфуллин бошқарган баҳслар бизга омад олиб келади.
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 2-май душанба куни, соат 18:30 да бошланади. Учрашув Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари эса 3 май куни Қўқондаги “марказий” стадионида ўзаро беллашадилар.