“Сурхон”га енгилдик ёҳуд қанот ҳаками “бургуткўз” экан !
the_title()

07.05.2022

Кеча Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
“Қўқон-1912” жамоаси Тошкентдаги “Локомотив” стадионида Термизнинг “Сурхон” жамоаси билан беллашдилар.
Ўйин натижаси ҳар икки жамоа учун жуда муҳим эди. Ўйин бошиданоқ ҳар икки жамоа футболчилари майдонга фақат ғалаба учун чиққанликлари майдонда кўриниб турди. Ўйиннинг 1-бўлимида номинал мезбонлар жуда ҳам тажовузкор ўйин кўрсатишди ва дарвозамиз томон кўпроқ хавф солишга уринишди. Бироқ ўйиндаги ҳақиқий голга тортадиган вазият вакилларимиз томонидан яратилди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматов тўпни Санъат Шиховдан қабул қилиб, “Сурхон” дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Бу вазиятда дарвоза устуни мезбонларни голдан асраб қолди.
Шу тариқа биринчи таймда ҳисоб очилмади.
Ўйиннинг 2 таймини Бахтиёр Ашурматов 3 нафар ўзгариш билан бошлади. Санъат Шихов, Иван Йосович ва Садор Азимовларнинг ўрнига, Жамшид Хасанов,Билолхон Тошмирзаев ҳамда Анвар  Хожимирзаевлар майдонга тушишди. Бу ўзгаришлардан сўнг жамоамизнинг ўйини бироз тезлашди. Ҳар икки жамоа футболчилари мухлисларга ёқадиган “жанговор” ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг 52-дақиқасида жамоамизнинг собиқ  аъзоси Иқбол Маликжонов жарима майдончамиз ичида фаол ўйин кўрсатиб тўпни футболчиларимиздан олиб қўйди ҳамда дарвозамизга аниқ зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам ҳар икки жамоа вакиллари навбатма-навбат тезкор ҳужумлар билан алмашиб туришди. Вакилларимиз ҳеч бўлмаса ҳисобни тенглаштириш учун бор имкониятларини ишга солишди.82-дақиқада ўйиндаги энг ажабналарли вазият рўй берди. Шерикларидан тўпни қабул қилиб олган Мўмин Мелиев рақиб дарвозаси томон интилаётган вақтда рақиб футболчиси уни йиқитди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Ҳамма энди пенальти тепилади деб турган паллада қанот ҳаками бош ҳакамни ёнига чақирди ҳамда пенальти йўқлигини билдирди шекилли, Виктор Серазитдинов шундан сўнг ўз қарорини ўзгартириб, пенальтини бекор қилди. Ҳа қанот ҳаками Бектурсин Канназаров “бургуткўз” экан. Бош ҳакам 5-6 метрдан кўрмаган вазиятни тахминан 40 метрлардан “аниқ” кўра олди.
Шундан сўнг ҳам вакилларимиз рақиб дарвозаси томон бир нечта юришларни амалага оширишди, бироқ дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Coca-Cola Суперлига. 7-тур.
6 май 2022 йил. Тошкент.

СУРХОН – ҚЎҚОН-1912
6 май 2022 йил. Тошкент.
“Локомотив” стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Виктор Серазитдинов, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Лочин Долимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: Иқбол Маликжонов 51, 1:0

“Сурхон”: 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3.Бобур Акбаров, 5. Серхио Родригес, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 8. Бахтиёр Қосимов, 10. Мурод Бобожонов (13.Мирослав Маркович, 71), 2, 20.Иқбол Маликжонов, 23.Абдул Азиз Юсупов (2.Зоир Жўрабоев, 86), 33.Тоҳир Шамситдинов, 66.Беҳруз Шайқулов, 99.Комрон Саидазимов ( 4. Жавоҳир Сохибов, 65) (11.Луис Мигел,86)
Захира: 86.Даврон Мерганов, 7.Ислом Тошпўлатов, 9.Зоҳир Пиримов, 26.Улуғбек Абдуллаев, 55.Шарофиддин Шобиров

“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 8.Санъат Шихов (7. Жамшид Ҳасанов, 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 13. Сардор Азимов (27. Анвар Хожимирзаев, 46), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Шахзод Нурматов ( 11.Мўмин Мелиев, 65), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович (, 70. Билолхон Тошмирзаев, 46)
Захира: 12. Ислом Абдуллаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 19.Диёр Жалолидинов, 20. Муроджон Комилов, 22. Сардор Етовқўзиев

Огоҳлантириш:  Қувондиқ Рўзиев 23, Шоҳруҳ Эшбўтаев 56, Славко Лукич 66, Аваз Маматхўжаев 70, Билол Тошмирзаев 86, Ойбек Рустамов 90

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО